3 аёл қиймати 200 млн сўм бўлган тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётганда ушланди.
Андижонда 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Андижон аеропортида халқаро йўналишлар бўйича парвозлар йўлга қўйилиши билан бирга, божхона назорати жараёнида қонунбузарликларнинг олди олинмоқда. Хусусан, Истанбул–Андижон йўналиши билан учиб келган бир гуруҳ йўловчилар божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Белгиланган тартибда ўтказилган шахсий кўрик давомида уч нафар аёл томонидан умумий оғирлиги 225,3 грамм бўлган тайёр заргарлик буюмларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб киришга урингани аниқланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Дастлабки баҳолашга кўра, ушлаб қолинган тақинчоқларнинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади. Тақинчоқлар вақтинча сақловга олинган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.