Андижонда аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйди (видео)

Андижонда аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйди (видео)

Андижон шаҳрида 21 январь куни маҳаллий аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Мазкур маҳалла темир йўл вокзали яқинида жойлашган бўлиб, йўл тўсилиши аслида йўл ўтказгич қурилиши билан боғлиқ. Лавҳадаги фуқаролар электр энергиясида рўй берган носозлик сабаб мутасаддилар билан суҳбатлашишга йиғилган.

Видео тарқалишидан 30 дақиқа олдин маҳаллада электр носозлиги бартараф этилиши бошланган. Аҳолини иссиқ чой, қаҳва ҳамда егуликлар билан таъминлаш ишлар ҳам ташкил этилган. Яқин соатлар ичида таъминот тикланади. Йўл қурилиш ишлари эса лойиҳа бўйича давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!