Андижон вилояти Бўстон туманида 2022 йилнинг 26 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 4 нафари воқеа жойида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
“Дарё”нинг хабарига кўра, Андижон вилояти прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЙТҲ оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбари ва ташкилотнинг бир нафар иш юритувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида қурилиш ташкилоти йўл белгиларини ўрнатишда белгиланган тартиб меъёрларини бузгани аниқланган. Ҳозирда иш якунланиб, судга юборилган.
ЙТҲ Бўстон тумани ҳудудидан ўтган Тошкент—Андижон—Ўш халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг 391-километрида юз берганди. Isuzu автобуси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишда чиқиб ҳаракатланган. Шунда қаршисида келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.
ССВ 38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинганини маълум қилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.