Ана холос! Одамлар ҳашарот истеъмол қилишни бошлашлари керакми?

Ана холос! Одамлар ҳашарот истеъмол қилишни бошлашлари керакми?

Олимлар нима учун одамлар ҳашарот истеъмол қилишни бошлашлари кераклигини айтишди. Бу ҳақда Италиянинг Frontiers in Nutrition журнали ёзмоқда.

Диетологларнинг сўзларига кўра, чигиртка, ипак қурти ва чумолиларнинг танасида кўплаб антиоксидантлар ва бошқа фойдали моддалар мавжуд.

Олимларнинг тушунтиришларича, бу уларни озуқавий ҳамда гўшт ўрнини боса олувчи қилади.

“Ҳамма аллақачон англаб турибдики, ҳашаротлар келажакда биз учун оқсил, тўйинмаган ёғли кислоталар, минераллар, витаминлар ва тўқималарнинг ажойиб манбаи бўлади. Шу билан бирга, ҳеч ким улар апельсин шарбати ва зайтун мойини, шунингдек, энг муҳим антиоксидантларнинг бошқа манбалари ўрнини боса олиш ёки олмаслигини текшириб кўрмаган”, - дейди Италиянинг Терамо университети олими Мауро Серафини (Mauro Serafini).

“Ернинг камида икки миллиард аҳолиси мунтазам равишда ҳашаротларни истеъмол қилади. Қолган олти миллиардни бу ёмон фикр эмас эканлигига ишонтиришимиз керак. Агар одамлар уларни истеъмол қилиш кони фойда эканлигини англаб етишса, биз кўплаб иқлим ва экологик  муаммоларни ҳал қилишимиз учун бирор кишини мажбурлашимизнинг ҳожати қолмайди”, - дея фикрларини давом эттиради олим.

У ҳашаротлар антиоксидантлар мавжудлиги жиҳатидан фарқ қилашини қўшимча қилди.

Маълум бўлишича, тарантулалар ва чаёнлар каби ҳашаротлар Таиланд ва бошқа давлатларда машҳур бўлишига қарамасдан деярли антиоксидант моддасига эга эмас экан.

Оддий чигиртка, чумоли, шунингдек, ипак қуртлари жуда фойдали экан. Улар таркибида апельсин шарбати ва зайтун мойига қараганда икки баробар кўпроқ антиоксидант моддалари борлиги аниқланган.

Олимлар бу ҳали амалда синалмаганини қайд этиб, яқин келажакда кўнгиллилар иштирок ўтказиладиган тадқиқотлар қатор саволларнинг ечимига ёрдам беришига ишонч билдиришган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!