Ана холос! Ит жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди (видео)

Ана холос! Ит жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди (видео)

Аргентина чемпионатида учинчи дивизионида кутилмаган ҳолат содир бўлди.

"Хувентуд Унида Гуалегуайч" ва "Дефенсорес де Бельграно де Вилья Рамальо" жамоалари ўртасидаги ўйинда ит жамоасини голдан қутқариб қолди.

Дарвозабон тўпни зудлик билан ўйинга киритишга чоғланади. Аммо рақиб футболчисини унинг йўлида пайдо бўлади. Дарвозабон тепган тўп эса рақиб футболчисига тегиб, дарвозага қараб кета бошлайди. Аслида, бу муқаррар гол эди, аммо қаердандир пайдо бўлган ит дарвозабоннинг жонига ора кирди. Ҳакам эса ўз навбатида ўйин қоидаси бузилганини қайд этиб, жарима зарбасини белгилади. Аммо барибир итнинг "қаҳрамонлиги" кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!