Амир Темур хиёбонида маст ҳолатда ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган икки фуқаронинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзуви юзасидан маълумот берилди.
Ҳуқуқбузарлар: А. И. (1989 йил Тошкент вилоятида туғилган) ва С. М. (1991 йил Тошкент вилоятида туғилган) 2022 йил 17 май куни соат 23:20 лар атрофида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур хиёбонида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган. Алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолда бўлган бу икки фуқаро жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ИИО ходимлари эътиборини тортган. Натижада ИИО ходимлари томонидан шахсларига аниқлик киритиш мақсадида улар ИИБ биносига таклиф этилган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган бу икки фуқаро ИИО ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.
Ҳуқуқбузарларга оид маъмурий иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг иш юритувига 2022 йил 19 май куни келиб тушган. Шу куни мазмунан кўрилиб, уларнинг ҳар иккисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ушбу Кодекснинг 34-моддаси тартибида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.