AҚШнинг икки штатида расмийлар ниқоб кийиш талабини бекор қилмоқда.
Техас штатида губернатор Грег Aбботнинг қарори билан 10 мартдан бошлаб мажбурий ниқоб режими бекор қилинди. Шунингдек, муассаса ва корхоналар биноларида бир вақтнинг ўзида бўлишлари мумкин бўлган фуқаролар сонидаги барча чекловлар олиб ташланди. Ушбу қарор эмлашдаги тараққиётни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг ва фуқароларнинг нормал ҳаётини тиклаш зарурати туфайли қабул қилинди.
Техас мисолида Миссисипи штати маъмурлари ҳам эргашдилар. У ерда эпидемиологик вазият яхшиланиши ва аҳолининг фаол эмланиши туфайли ниқоб режими бекор қилинади. Шунингдек, у бир хонада бир вақтнинг ўзида бўлишига рухсат берилган одамлар сонидаги барча чекловларни олиб ташлайди.
Пандемия бошланганидан бери Техасда 2,6 миллиондан ортиқ одам аниқланган ва Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра 43,900 бемор вафот этган. Миссисипи ўтган йилнинг баҳоридан буён қарийб 295 минг ҳолатни қайд этди, 6700 киши ўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.