Америка мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳасида УҚКни тайёрлаш учун 300 миллион доллар қолдиришга қарор қилди

Америка мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳасида УҚКни тайёрлаш учун 300 миллион доллар қолдиришга қарор қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Америка мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳасида Украина Қуролли кучларини тайёрлаш учун 300 миллион доллар қолдиришга қарор қилди, деб ёзади The Hill.

Кевин Маккарти ўз қарорини Украинага ёрдамни Давлат департаменти чораларидан чиқариб ташлаш «борган сари қийинлашаётгани» билан изоҳлади.

Бироқ, нашрнинг қайд этишича, Вакиллар палатаси келаси ҳафта Киевни ҳам Пентагон, ҳам Давлат департаменти ёрдамидан маҳрум қилиш учун овоз беради.

Аввалроқ Маккарти Зеленскийга 24 миллиард доллар миқдоридаги янги маблағни кафолатлашга тайёр эмаслигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!