Алишер Усмонов қайси металл келажакда "янги олтин"га айланишини таъкидлади

Алишер Усмонов қайси металл келажакда "янги олтин"га айланишини таъкидлади

"2040 йилга бориб мисга бўлган талаб 2,7 баробар ошади, бу металл қайта тикланадиган энергия технологиялари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади — деб ёзади Алишер Усмонов Жаҳон Иқтисодий Форуми сайтида. — Мис глобал энергетика тизимида муҳим роль ўйнайди.

«Мис кўпинча "янги олтин", "янги нефть" ёки ҳатто "келажак металли" деб номланади, чунки у паст углеродли иқтисодиётлар ва юқори технологияли саноатда ажралмас роль ўйнайди», деб ёзади у.

Мақолада Усмонов Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига иқтибос келтирди, унга кўра, 2040 йилга бориб тоза энергия технологияларида қўлланиладиган минераллар ва металлар орасида мис, никель ва графитга талаб устунлик қилади. Бу вақтга келиб мисга талаб 2020 йилга нисбатан 2,7 баробар ошади.

«Ушбу металл қайта тикланадиган энергия технологиялари учун ҳам муҳим бўлади», деб ёзади Усмонов.

Шу билан бирга, USM асосчиси яқин йилларда мисга бўлган талаб металл нархининг ўсишига олиб келгани ва келажакда таклифдан ошиб кетиши мумкинлигини таъкидлайди. Мис танқислигининг олдини олиш учун қидирув ва янги лойиҳаларга сармоя киритиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва маҳсулдорликни ошириш учун технологияларни ишлаб чиқиш керак, деди у.

2020 йил май ойида Жаҳон банки 2050 йилга бориб, тоза энергия технологияларига ортиб бораётган талабни қондириш учун мис, графит, литий ва кобальт каби минералларни ишлаб чиқариш деярли 500 фоизга ошиши мумкинлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди. Муаллифларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шамол, қуёш ва геотермал энергиядан фойдаланиш ва иссиқликни 2°C дан паст даражада ушлаб туриш, энергияни сақлаш учун 3 миллиард тоннадан ортиқ минерал ва металлар керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!