Куни кеча Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ СафоевKun.uz мухбирига берган маълумотга кўра агар янги Конституция қабул қилинса, ҳамма қатори президент Шавкат Мирзиёевга ҳам сайловларда қатнашиш имкони яратиб берилишини, бу ҳуқуқдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик эса шахснинг ўзига ва сиёсий партиясига ҳавола эканини маълум қилган эди. Содиқ Сафоевнинг фикрига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров шундай муносабат билдирди:
Конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати халқимиз томонидан кенг қўллаб қувватланаётган сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар тўлқинида юзага келди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадриятлар, маданий-тарихий ва маънавий меърос, тарбия ва таълим соҳасида фуқаролар олдида давлатни жиддий масъулият олиши кутилаётган конституцион ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватладик. Конституцион ислоҳотлар асосида юзага келиши мумкин бўлган янги ҳуқуқий макон масаласи халқаро, умумеътироф этилган норма бўлганлиги учун муҳокама қилишда фойда кўрмаяпман. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги ёш демократияни асрий демократияларнинг мезонлари билан ўлчашга қаршиман.
Сўнгги йилларда эришилган сиёсий-иқтисодий эркинликларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барқарорликка эришиш, ислоҳотларни ортга қайтмайдиган ҳаракатга айлантириш халқимиз учун ҳам, давлатимиз учун ҳам устувор мақсад бўлиши керак деб ўйлайман.
Қолаверса, демократиянинг фундаментал мезони - 22 миллионга яқин овоз бериш ҳуқуқига эга ватандошларимиз нима деса шу бўлади. Биз Ўзбекистонни эркин, барқарор ва тинч ривожланиши тарафдоримиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.