Ота ёки она ўз фарзандига беъэтибор бўлдими билингки, у ўзи ва келажак ҳаёти учун шундай эътиборсизликни ҳозирлаб қўяди. Чунки ҳаётда “емаган сомсага пул тўланмайди”. Фарзанд оила аталмиш қўрғондан меҳр ичиб улғаяркан, демак, ота-онанинг ҳам қарилик даври шундай меҳр ва эътибор қуршовида ўтади. Бу билан қарсак икки қўлдан чиқади деган иборани унутмайлик. Лекин унутганлар ҳам бор афсус.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2017 йил 27 сентябрь кунги суд буйруғига асосан, қарздор Д.Назаровдан ундирувчи Н.Назарова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент пуллари ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида ундириш белгиланган бўлиб, қарздор томонидан икки ойдан ортиқ муддат давомида алимент пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келган.
Жорий йилнинг 27 май куни Мирзо Улуғбек туман Маъмурий суди томонидан Д.Назаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Қарздор Д.Назаров қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна икки ойдан ортиқ муддат давомида 2019 йил август ойига қадар суд буйруғи билан белгиланган жами 10.213.410 сўм маблағларни тўламаганлиги сабабли, 2019 йил 23 август куни Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув натижасига кўра жиноят иши жорий йилнинг 30 сентябрь куни айблов далолатномаси билан судга юборилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.