Актёр Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди

Актёр Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди

Кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистон давлат сатира театрида маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Хамитович Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.

Ўз меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти “Қўғирчоқ актёри маҳорати” кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган, хусусан, “Ўзбекфильм”га раҳбарлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!