Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Фуқарога 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 18 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда 29 ёшли Ф.Ш. «Isuzu» автомашинасида Самарқанд—Ғузор йўналишидаги А-378 йўлнинг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Ярғунчи маҳалласи ҳудудидан ўтган 140-километрига келган вақтида йўловчи сифатида кетаётган Шарипова Гавҳар Ҳасановнага тегажоқлик қила бошлаган. Гавҳар Шарипова автомашина эшигини очиб тушиб қолмоқчи бўлганлигини кўра туриб, Ф.Ш. тезликни пасайтирмасдан, ҳаракатланишда давом этган. Оқибатда Гавҳар Шарипова транспорт воситасидан тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олгани сабаб ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолатга Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, актрисага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилгани, шундан сўнг у юриб кетаётган автоуловдан ўзини ташлаб вафот этганини маълум қилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ф.Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилиб, Ф.Ш. устидан суд ҳукми ўқилган. Суд ҳайдовчи Ф.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топган. Шунингдек, судланувчига Жиноят Кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми ва 61-моддалари (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Маълумот учун, Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)нинг драма-театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйича тамомлаган. Гавҳар Шарипова «Алданган аёл», «Алпомиш», «Сарвиноз» каби ўнлаб ўзбек фильм ва сериалларида турли ролларни ижро этган.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.