Акмал Бурхонов коррупционерларни “таракан”га қиёслади

Акмал Бурхонов коррупционерларни “таракан”га қиёслади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов коррупционерларни “таракан”ларга ўхшатди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Коррупционерлар “таракан”га ўхшайди”: улар ўз ишларини озиқ-овқат кўп бўлган ҳамда камдан-кам тозаланадиган жойдан бошлашади”, дейди Бурхонов.

Ушбу постнинг остига сувараклар ёруғликдан қочиши, бунинг учун ҳамма нарсани ёритиш ва уни оммага етказиш кифоя эканлиги киноя қилинган шарҳ қолдирилган.

Акмал Бурҳонов юқоридаги твитини кеча, 29 ноябр куни ёзган.

Маълумот учун, Акмал Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2020 йил 14 июлдан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланган.

Идора президентга бўйсунади, Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради. Агентлик директори мақоми бўйича вазирга тенглаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!