Афғонистоннинг Зобул вилоятида Эроннинг Mohajer-6 дрони қулаб тушди

Афғонистоннинг Зобул вилоятида Эроннинг Mohajer-6 дрони қулаб тушди

Эроннинг Mohajer-6 дрони Афғонистоннинг Зобул вилоятида қулаб тушди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода Mohajer-6 дронини кўриш мумкин. У зарба бериш функцияларини бажаришга қодир, аммо авиқурилмада ракеталар аниқланмаган. Шу сабабдан у разведка фаолиятини олиб боргани айтилмоқда.

Mohajer-6 Эрон томонидан ишлаб чиқилган, аммо у ER-878 рақамига эга. Бундай дрон фақат экспорт товарларига берилади. Эроннинг дрон белгиси P071 дан бошланади.

Қайд этилишича, эронликларнинг ўзи номаълум сабабларга кўра хорижга сотилиши керак бўлган дрондан фойдалангани ёки шунчаки синовдан ўтказган бўлиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!