Афғонистоннинг ҳаво қатнови соҳасида ҳам транзит салоҳияти ошиб бормоқда

Афғонистоннинг ҳаво қатнови соҳасида ҳам транзит салоҳияти ошиб бормоқда

Толибон транспорт вазирлиги матбуот котиби Имомуддин Аҳмадийнинг TOLOnews телеканалига айтишича, агар Афғонистон осмонида ҳар куни 50-70 лайнер пайдо бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони юздан ошган. Унинг сўзларига кўра, Толибоннинг Амирликларнинг GAAC компанияси билан аэропортлар бўйича 3 та шартнома имзолаши бу ерда ҳал қилувчи роль ўйнаган.

Иқтисодиёт вазири ўринбосари Абдул-Латиф Назарийнинг фикрича, бу омил Афғонистон иқтисодиётининг ўсишига таъсир қилиши мумкин.

Толибон бошқаруви остида Афғонистон ҳудуди орқали транзит сезиларли даражада ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!