Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда
![Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда](/photos/news/HhxsXgB6jGKYM1k.jpeg)
20 август куни Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилиши оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган, икки нафар афғонистонлик ҳалок бўлган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳужум оқибатида жароҳатланган ўзбекистонлик – «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.
Маълум бўлишича, «Сўғдиёна транс» корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).