Афғонистонда кўп асрлик адоват тугаб, қабилалар сулҳ тузди
Афғонистоннинг Гарда Сери, Ваза ва Нака туманларида бир неча қабилалар ўртасидаги 100 йилдан ортиқ давом этган адоват якунлангани Ички ишлар вазирлиги томонидан расман эълон қилинди.
Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожуддин Ҳаққоний, миграция вазири вазифасини бажарувчи Халил Раҳмон Ҳаққоний ҳамда Задран қабиласининг оқсоқоли Хож Иброҳимнинг саъй-ҳаракатлари билан тинчликка эришилди.
Расмий маълумотларга кўра, сўнгги ўн йилликларда бу қабилалар ўртасидаги можаролар 100 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).