Афғонистонда аралаш яккакурашлар (ММА) тақиқланди
Афғонистон ҳукумати аралаш яккакурашларни (ММА) ислом тамойилларига тўғри келмаслиги сабабли тақиқлади, деди маҳаллий расмий TOLOnews телеканалига берган интервьюсида.
Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Аҳмадуллоҳ Восикнинг айтишича, ахлоқ полицияси томонидан қўйилган тақиқ спортнинг шафқатсизлиги билан боғлиқ.
🌙 Бу буйруқ ММАнинг Ислом қонунларига (шариат) мувофиқлигини текширишдан сўнг Толибон ҳаракатининг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қошидаги Афғонистон ахлоқ полицияси томонидан чиқарилган.
«Спорт шариат нуқтаи назаридан муаммоли деб топилди ва Ислом таълимотига зид бўлган кўплаб жиҳатлари бор», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Афғонистон ҳукумати ҳам ислом динининг диний меъёрларига зид бўлган баҳсли ва танқидга учраган «бача бази» анъанасини тақиқлаган эди.