Aдлия аралашуви билан ходимнинг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилди

Aдлия аралашуви билан ходимнинг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилди

Марҳамат туман адлия бўлимига туман Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳодими Т.Тўйчиева шикоят билан мурожаат қилиб, 2020 йилдаги хизмат сафари харажатлари қоплаб берилмаётганлигини, ушбу масалада бир неча бор турли идораларга шикоят қилса-да, ижобий натижа бўлмаётганлигини маълум қилган.

Ўрганишда, Т.Тўйчиева 2020 йил январь-апрель ойларида Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш марказига малака ошириш учун бориб келганлиги, унинг сафар давомида қилган ҳаражатларини иш берувчи томонидан тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

Ўрганиш якунига кўра, Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи номига тақдимнома киритиш йўли билан Т.Тўйчиеванинг хизмат сафари давомида қилган ҳаражатлари учун 3.412.000 сўм пуллар тўлаб берилиши таъминланди.

Aдлия аралашуви билан ходимнинг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилди


Марҳамат туман адлия бўлими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!