Абдулла Авлоний нега таржимаи ҳолини ўзгартирган?

A A A
Абдулла Авлоний нега таржимаи ҳолини ўзгартирган?

Адабиёт ва санъат аҳли ижодини ўрганишда ижодкор ҳақидаги барча маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, замона зайли билан ҳаёти ва ижоди етарли ўрганилмаган ёки ўша давр талабига кўра, таржимаи ҳолига холис ва ҳаққоний ёндашилмаган адиб бўлса! Шу маънода юртимизнинг яқин ўтмишида озодлик учун ўз ҳаётини қурбон қилган жадидчилик намояндалари тақдири жиддий изланишга муҳтож.

Авлонийнинг ҳаёти бошқа жадидчиларникидан бир оз фарқли кечган. Масалан, Абдулла Авлоний қатағон қилинмаган, аммо 1966 йилгача унинг ижоди ўрганилмаган, асарлари чоп этилмаган. Айнан шу даврда бир оз муддат сиёсатда ўзгариш содир бўлиб, Собиқ иттиффоқда қатағон қурбонлари ҳақидаги маълумотлар оммага тақдим этилган.

Тарихдан маълумки, буюк инсонлар ёнида доимо уларни қўллаб-қувватлаб турувчи донишманд аёллари бўлган. Бибихоним, Нодирабегимлар бунга яққол мисол. Абдулла Авлонийга тегишли бой маданий мерос бугунги кунгача етиб келишида ҳам у кишининг завжаси Саломат аянинг алоҳида ўрни бор. Ҳозиргача бу аллома ҳақидаги аксарият нодир маълумотларда Саломат ая Исломованинг адабиётшунос Бегали Қосимовга 1966 йили тақдим этган қўлёзма ва ҳужжатларга таянилади.

Қатағон йиллари Абдулла Авлоний “халқ душмани” сифатида қораланмаса-да, ўлимидан сўнг асарлари чоп этилмаган. Гўё, бевақт ўлими билан Авлоний ўз шаъни, оиласи тинчлигини хавф-хатардан ҳимоя қилиб қолгандек.

Демак, совет даври сиёсати барча жадидлар каби Абдулла Авлоний асарларидаги эзгу ниятлардан ҳам “кўнгли тўлмаган”, унинг ғоялари Совет сиёсатига “тўғри келмаган”. 1934 йилдан 1966 йилгача Саломат ая Абдулла Авлоний асарлари қадри вақти келиб жуда баланд бўлишини билган. Қўлёзмаларни асраб-авайлаган, замонлар ўзгариб, диё