Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга боради

Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 14-15 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Ҳиндистон Республикасида бўлади.

Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси Raisina Dialogue 5-халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

Ташриф доирасида форумда иштирок этувчи хорижий делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!