Абдулазиз Комилов 10-13 ноябрь кунлари Бельгияга боради

Абдулазиз Комилов 10-13 ноябрь кунлари Бельгияга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюссель шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

2019 йилнинг 10-13 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон-Евроиттифоқ» Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш учун Брюссел шаҳрига (Бельгия) ташриф буюради.

Ташриф дастурида Европа комиссияси, ЕИ парламенти ва бошқа органлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!