Абдулазиз Камилов Кобулга келди

Абдулазиз Камилов Кобулга келди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Толибон* ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Толибон* ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмад маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бор.

Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Муттаки Афғонистон бўйича июл ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинди. Толибон* Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирди.

* террорчилик фаолият учун БМТ санкциялари остида


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!