V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Дастурга 21 спорт тури киритилган. Уларнинг ярми қозоқ миллий спорт турлари, қолгани кўплаб туркий давлатларнинг миллий спорт турларидир. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев Марказий коммуникациялар хизмати майдончасида маълум қилди.
— 89 давлат делегацияси Ўйинларда иштирок этишини тасдиқлади. 2500 дан ортиқ спортчи келиши кутилмоқда, - деди Серик Жарасбаев матбуот анжуманида.
Спорт инфратузилмаси ҳақида гапирар экан, вазир ўринбосари “бир чизиқ” концепцияси қўлланилишини таъкидлади.
— Қабанбай ботир ва Турон хиёбонларида жойлашган спорт иншоотлари, шунингдек, 7 та асосий спорт иншоотидан фойдаланилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими “Астана Арена”да, Ж.Ушкемпиров жанг санъатлари саройида кураш турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади, енгил атлетика майдони аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, миллий от спорти турларини ўтказиш мақсадида «Қазанат» номли ипподромда реконструкция қилинмоқда. “Думан” меҳмонхонасида тўғизқумалак, мангал ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.
Бундан ташқари, тадбир доирасида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Bild нашри Украина ва Германия ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвадаги музокаралар чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг таклифини нотўғри англаган бўлиши мумкин.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.