8 нафар фуқарони ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

8 нафар фуқарони ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман тиббиёт бирлашмаси лаборанти З.Я. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Д.К. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага ишга киритиб қўйишини айтиб, 2022 йилнинг декабрь ойида 8 нафар фуқаронинг жами 2 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!