734 абитуриент тест синовисиз ўқишга қабул қилинади! Улар кимлар?

734 абитуриент тест синовисиз ўқишга қабул қилинади! Улар кимлар?

Кеча, 21 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган тоифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Барно Ражабов шулар қаторида фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб чиққан ва давлат муокфоти совриндори бўлган 734 нафар абитуриент талабаликка тавсия қилинганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриентдан ариза тушган ва улар рўйхатдан ўтиб, маълумотлар базасига киритилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 250 минг нафарга кўп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!