5 метр узунликдаги илон қидириляпти

5 метр узунликдаги илон қидириляпти

Польша пойтахти Варшава атрофида беш метрли питон қидириляпти. Бу ҳақда Польшанинг Жониворларни қўриқлаш ва сақлаш хизмати маълум қилган.
 
7 июль, шанба куни зооҳимоячилар улкан илоннинг Висла дарёси соҳилларида кўрингани ҳақида хабар олишган. Улар етиб келиб, 5 метр 30 сантиметр узунликдаги диаметри 50 сантиметр бўлган илон терисини топишган.
 
Ветеринарлар илон пўсти янгилигини ва питоннинг қорни оч бўлишини таъкидлаган. Илон бир неча кундан бери қидириляпти. Зооҳимоячилар шу вақтгача экстремаль вазиятларда фойдаланишга мўлжалланмаган автомобилни чўктириб юборган.
 
Улар маҳаллий аҳолини Висла соҳилида айланмасликка ва у ерда чодирларда ухламасликка чақирган. Питон энг кўп болалар ва хонаки жониворларга хавф солиши айтиляпти.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!