4 миллиондан зиёд Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади – рўйхат

4 миллиондан зиёд Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади – рўйхат

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилда 4 112 668 нафар аҳолини COVID-19га қарши билан эмлаш кўзда тутилмоқда.

Эмланадиган кишилар рўйхати:

  • қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;
  • кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;
  • узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;
  • тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;
  • сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;
  • мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;
  • қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Эслатиз ўтамиз, аввалроқ инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳолини коронавирусга қарши эмлашда “Спутник V” ва “ZF-UZ-VAC 2001” Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!