Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз олдига қўйган мақсади, касбий ютуқларига эришишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан.
Талабаларнинг билим олиши, дарсдан бўш вақтини самарали ўтказиши ва соғлом турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида замонавий шароитга эга бўлган ётоқхоналарни барпо этиш кўлами кенгайиб бормоқда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурга кўра, 2026 йилга қадар республика бўйича 100 минг ўринга мўлжалланган талабалар турар-жойи қурилиши белгиланган. Дастур қабул қилингандан буён 26 минг 171 ўринли 55 та ётоқхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда республика миқёсида 38 минг 633 ўринли жами 85 та талабалар турар-жойини бунёд этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан 55 таси давлат-хусусий шериклик, 30 таси олийгоҳ ва бюджет маблағлари, инвестиция дастури асосида қурилиши белгиланган.
Жорий йил якунигача давлат дастурида белгиланган 18 минг ўринли талабалар турар-жойи қуриб битказилади. Жумладан, ўтган 9 ой давомида жами 9 минг 14 ўринли 21 та талабалар турар-жойи фойдаланишга топширилди. Шундан 11 таси давлат-хусусий шериклик, 10 таси олий таълим муассасаси маблағлари ҳисобидан қурилган.
Йил якунига қадар яна 9 минг 469 ўринли 20 та талабалар турар-жойи қуриб, фойдаланишга топширилади. Хусусан, уларнинг 12 таси давлат-хусусий шериклик, 5 таси олий таълим муассасалари маблағлари, 3 таси инвестиция дастури асосида. Ҳозирда 25 минг 569 ўринли 54 та талабалар турар-жойини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда 115 та давлат олийгоҳида жами 324 та талабалар турар-жойи мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 117 минг 646 ўринни ташкил этади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади