Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ер участкаларини ауцион орқали савдога чиқариш режаси тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилади. Бошқа барча ҳолатларда ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.
2024-йилда республика бўйича жами 6 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилган, шундан 225 гектар – Тошкент шаҳрида.
Шунингдек, халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллар бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш обектларини жойлаштириш учун 400 та обект савдога чиқарилади, шундан 16 таси – Тошкент вилоятида, 10 таси – Тошкент шаҳрида.
Шунингдек, ҳудудларда 1,3 мингдан зиёд обект ауционга чиқарилади ва улар:
- хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис обектлари;
- жойлаштириш воситалари;
- турар жойлар;
- савдо-кўнгилочар марказларини ташкил этишга мўлжалланган.
845 аҳоли яшаш пунктида 2027 йилгача шаҳарсозлик ҳужжатларини (бош режаси) ишлаб чиқиш бўйича режа тасдиқланмоқда. Тошкент шаҳрининг бош режасини 2024 йилнинг якунига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.