2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм (114%) божхона тўловлари ундирилган

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм  (114%) божхона тўловлари ундирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди:

🔄 Тизимда “Рақамли божхона” тамойилини кенг жорий қилиш мақсадида ўтган йилда 11 та ахборот тизими, 13 та электрон хизмати, 3 та мобил илова ишга туширилди. Ўзаро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш мақсадида 12 та давлат идораси ва 9 та хорижий авиакомпаниянинг ахборот тизимлари билан интеграциялашув амалга оширилди.

✅ Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирда экспортда 86 % ва импортда 76 % товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз расмийлаштириш тартиби қўлланилмоқда.

💻 Декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди.

❌Республикамиз божхоначилари томонидан 2022 йилда аниқланган 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!