Одамларнинг ишсизлиги, пулсизлиги ва пул топиш имконияти чекланганлиги, истаймизми-йўқми, бошқа ижтимоий муаммоларга йўл очади, жумладан, жиноятчилик кўпаяди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга кўп, дегани.
Босқинчилик, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик жиноятлари кескин кўпайган. Эътиборлиси, жиноятлар аҳоли тиғиз ҳудудларда, аниқроғи Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида сезиларли даражада ошган. Масалан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғирлик ва талончилик 2,5 баробарга ошган.
Карантин, чегаралар ёпилиши, халққа тўғридан-тўғри ёрдам берилмагани, психологик босимнинг кучайиши ортидан бундай статистика юз бериши тайин эди. Ҳаётнинг ҳақиқати бу.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.