2018 йилги жаҳон чемпиони олтин медалини сотди

2018 йилги жаҳон чемпиони олтин медалини сотди

Футбол бўйича Франция миллий терма жамоаси ўйинчиси 2018 йилдаги жаҳон чемпионлиги учун берилган олтин медални ким ошди савдосига қўйди. Бу ҳақда Le Soir хабар бермоқда.

Мукофотни сотишга қарор қилган ўйинчининг исми айтилмаган. Спортчи олтин медалининг сотувидан деярли 66 минг евро даромад олишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, 1994 ва 2002 йилги Жаҳон чемпионатларининг олтин медаллари худди шу ким ошди савдосида сотилган. Иккала турнир ғолиблари Бразилия терма жамоаси эди. Ушбу мукофотлар мос равишда 44 ва 46 минг еврога нархланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!