20 дан ортиқ портал Европа Комиссиясига "Google" устидан шикоят ёзди

20 дан ортиқ портал Европа Комиссиясига "Google" устидан шикоят ёзди

Reuters ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Европанинг 23 та сайти Европа рақобат комиссари Маргрет Вестагерга шикоят хати юборишни режалаштирган.

Унда Google аллақачон бир қатор Европа мамлакатларида ишлаётган “Google for Jobs” иш қидириш хизматини илгари суриш учун ўзининг бозордаги етакчи мавқеидан фойдаланаётгани келтирилган.

Бу биринчи жарима эмас

2018 йилнинг ёзида Европа Комиссияси Google’ни мобиль қурилмаларида Интернет орқали қидириш соҳасида Европа Иттифоқининг антимонопол қонунларини бузганлиги учун 4,34 млрд евро жаримага тортган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!