1991 йилдан олдин қурилган кўп қаватли уйларнинг фасадига базальт қоплаб чиқилади
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида қаттиқ совуқ шароитида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан ўтказилган йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
— Икки ойда 31 мингта уйнинг фасад қисмини базальт қопламага ўтказиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув ва электр билан таъминлаш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш;
— Янги қуриладиган кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига энергия самарадорлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланишни мажбурий қилиш вазифаси қўйилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).