19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!