1697 нафар ўқитувчи 9 ой давомида Вазир жамғармасидан 5 миллион сўм миқдорида қўшимча устама олади

1697 нафар ўқитувчи 9 ой давомида Вазир жамғармасидан 5 миллион сўм миқдорида қўшимча устама олади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан, ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига эга бўлган ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралаш жараёнлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бир неча босқичда ўтказилган синовларда “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишларида номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган 5000 дан ортиқ номзоддан 1697 нафари Вазир жамғармасидан тўланадиган устама олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Мазкур ўқитувчилар эндиликда 9 ой давомида (2023 йил апрель-декабрь ойлари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (5 млн сўм) ҳар ойлик устама олишади.

Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун ўтказиладиган навбатдаги синов жараёнлари ҳақида вазирлик расмий ахборот манбалари орқали хабар берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!