10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади

A A A
10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади.

АОКАда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви ва Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси раҳбарияти, Ямагата университети вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди:

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ушбу дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

Дастурга асосан ташаббускорларнинг бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишидаги қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари банк қошидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан ҳудудларда ташкил этилган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да олиб борилмоқда.

Жорий йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ямагата университети ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади.

Курслар демаинд асосида май ойи охиридан бошланади.

Курсларда ўқиш тадбиркорлар учун бепул ва 100% япон мутахассислари томонидан ўзбек тилида амалга оширилади. https://biznes-portal.uz/ платформаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Япониянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади.

Шунингдек, япониялик мутахассислар кўмагида маҳаллий кадрлар орасидан менторлар тайёрланади. Келгусида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан тадбиркорларни ўқитиш ишлари менторлар ёрдамида ташкил этилиши режаланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!