1 октябрдан кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи гуруҳлар ташкил этилади

1 октябрдан кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи гуруҳлар ташкил этилади

Президент қарорига кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилди ҳамда улар «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланди.

Ички ишлар вазирлиги «Нурли маскан» мактабларига масъулларни бириктирган ҳолда:

сифатли таълим ва тарбия беришга, улар маиший шароитларини яхшилашга, ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга;

ўқувчилар жисмоний имкониятидан келиб чиққан ҳолда, уларни соғлом, маънан етук инсон қилиб тарбиялашга ҳамда дунёқарашини шакллантириш, спорт турларига қизиқтириш ва жалб этишга;

ўқувчилар ватанпарварлик туйғуларини шакллантирувчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишга доимий равишда кўмаклашади.

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда бошқа тиббий муассасалар малакали шифокорларини жалб этган ҳолда, «Нурли маскан» мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйиляпти.

Бунда, «Нурли маскан» мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш тадбирлари учун харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!