1 декабрдан Тошкентдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

1 декабрдан Тошкентдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Veolia Energy Tashkent компаниясининг аниқлик киритишича, 1 декабрдан бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти нархларининг ошиши кучга киради.

Аввалроқ халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан 2023−2024 йиллар иситиш мавсуми учун янги тарифлар тасдиқланганди.

Тадбиркорлар ва аҳоли учун тарифлар:

  • аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолади ва у 1 Гкал учун 91 960 сўмни ташкил этади;
  • юридик шахслар учун 1,5 бараварга — 1 Гкал учун 141 737 сўмдан 212 606 сўмгача ошади;
  • бюджет ташкилотлари учун 1,6 бараварга — 1 Гкал учун 502 067 сўмдан 801 963 сўмгача ошади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!