Лукашенконинг исми Википедиядаги “сохта инсонлар” ҳақидаги мақолада пайдо бўлди

Лукашенконинг исми Википедиядаги “сохта инсонлар” ҳақидаги мақолада пайдо бўлди

Кўп тилли универсал Интернет энциклопедияси - Википедиядаги "Сохта инсонлар" мақоласи янгиланди. Унда бугун инаугурация ўтказган ва Белорусия Президенти лавозимида ишга киришган Александр Лукашенконинг исми пайдо бўлди.

Мақолада айтилишича, сохта инсон - ғаразли ёки сиёсий мақсадларда ўзлигини, аслидан ундай бўлмаган қилиб кўрсатувчи шахс.

Унинг ортидан эса "Антик даврнинг сохта инсонлари", "Европанинг сохта инсонлари" тоифаларига бўлинган рўйхат келтирилган.

Охирида эса Норвегия тахтини эгаллаган Сверрир Сигурдсон, ўзини император Фредерик II деб атаган Тиль Колуп, бошқа бир қанча исмлар ҳамда "2020 йилги сайловларга қадар ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган Светлана Тихановскаяга сайловда ютқазган Белорусия диктатори" сифатида Александр Лукашенконинг исми қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!