Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

 Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

? ўз хоҳишига биноан;
? ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
? саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
? ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
? бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
? ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
? талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
? суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
? вафот этганлиги сабабли. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!