Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига ташрифи давомида бир қатор инфратузилма лойиҳалари ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивини ривожлантириш ишлари билан танишди.
Хусусан, мусиқа мактаби каби янгиланишга муҳтож бинолар кўздан кечирилди. «Геологлар» маҳалласидаги боғча нафақат капитал таъмирланади, балки тубдан қайта қурилади. Реконструкциядан сўнг у Самарқанддаги энг йирик мактабгача таълим муассасасига айланади ва 600 нафаргача болани қабул қилади.
Ташриф якунида Самарқанд вилояти ва туманлари раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Таъкидланишича, ҳудудлардаги бундай ўзгаришлар Президент томонидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг бир қисмидир. Бундай ташрифлардан асосий мақсад — топшириқлар ижросини қоғоздаги ҳисоботларда эмас, балки жойига чиққан ҳолда реал кўриш ва амалий кўмак беришдан иборат.
«Раҳбаримиз топшириқларининг жойлардаги ижросини таъминлашга жамоам билан бирга кўмаклашиш, ҳаққоний ҳолатни қоғозлардаги ҳисоботларда эмас, балки ўз кўзим билан кўриш учун ҳам бу ерга тез-тез келиб тураман», — деди Саида Мирзиёева.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.