Франция президенти Эммануэль Макрон Ироқ Курдистон минтақаси президенти Нечирван Барзани билан Доҳукдаги қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг телефон орқали суҳбатлашди.
Бу ҳақда Макрон ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
Суҳбат давомида у бугун эрталаб унинг қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг Барзанини қўллаб-қувватлашини билдирди. Макрон бу воқеани қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб атади ва бу Ироқ давлат муассасаларига қилинган ҳужумлар кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлганини таъкидлади.
Франция президенти шунингдек, яқинда содир бўлган ҳужумда олти пешмерга ҳалок бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.
У Ироқнинг суверенитети, жумладан, унинг таркибидаги Курдистон минтақаси минтақада барқарорликни таъминлашнинг калити эканлигини таъкидлади. Макрон Ироқнинг ҳозирги кескинлашувга аралашишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солиш кераклигини айтди.
Франция раҳбари Франция Ироқдаги шерикларини қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.