Словакия Бош вазири Роберт Фицо Европа Иттифоқи экологик ташаббуслардан воз кечиши ва халқаро тузилмаларга таянмасдан ўзининг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга эътибор қаратиши кераклигини айтди.
Бу ҳақда маҳаллий TASR ахборот агентлиги бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
"НАТО қулаши мумкин ва БМТ глобал жараёнларга реал таъсир кўрсата олмайди. Глобал тартибнинг қулаши шароитида Европа Иттифоқи ўзининг иқтисодий кучига эътибор қаратиши керак ва биз саноатимиз ва иқтисодиётимизни барбод қилаётган бу бемаъни "яшил" бемаъниликни унутишимиз керак. Бу Европа Иттифоқи учун йўл", деди Фицо.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг НАТОдан чиқиши унинг қулаши учун бошланғич нуқта бўлиши мумкин. Минтақавий қуролли можаролар сонининг ортиб бориши ҳақида гапирар экан, Словакия Бош вазири халқаро кескинликнинг кучайиши янги глобал ҳарбий можаро хавфини сезиларли даражада оширишидан хавотир билдирди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.