Эрон Форс кўрфазидаги ҳужумлар учун АҚШ ва Исроилга жавоб чоралари билан таҳдид қилди
Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги марказий штаби вакили Иброҳим Зулфағарий Форс кўрфазидаги ҳужумлар туфайли АҚШ ва Исроилга "жавоб чоралари" билан таҳдид қилди.
Эрон ҳарбий амалдорининг баёноти Mehr ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.
Зулфағарийнинг сўзларига кўра, АҚШ-Исроил кучлари Форс кўрфазидаги хусусий кемалар ва йўловчи ташиш кемаларини нишонга олган.
"Бир неча бор муваффақиятсизликка учраганликлари ва Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг кучли ҳужумига қарши тура олмаганликлари сабабли, АҚШ ва Исроил Форс кўрфазидаги хусусий кемалар ва йўловчи ташиш кемаларини нишонга олмоқда. Агар бу ҳужумлар давом эца, биз жиддий жавоб чораларини кўрамиз", деди у.
Аввалроқ, АҚШ ва Исроил Эроннинг Бушеҳр шаҳридаги кемаларга, шунингдек, йўловчи ва балиқ овлаш портларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Натижада Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей ва бошқа бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилган. Кейин Эрон Исроилдаги нишонларга, шунингдек, АҚШ ва унинг Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрдаги иттифоқчилари билан боғлиқ объектларга зарба беришни бошлади.
