Эрон ҳозирда уранни бойитиш ёки баллистик ракеталар ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас.
Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху журналистлар билан суҳбатда таъкидлаган.
У Эрон энди "ҳар қачонгидан ҳам заифроқ" эканлигини айтди. Нетаняху Ислом Республикасига қарши операция зарур бўлган вақтгача давом этишини таъкидлади.
"Хаманей ер остида ракета ва ядровий дастурларни қайта тиклашни буюрди. Биз нафақат қолган ракеталарни йўқ қилиш, балки ушбу дастурларни қўллаб-қувватловчи иншоотларни ҳам йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Ва энди, 20 кундан кейин, мен сизга Эрон уранни бойитиш ёки баллистик ракеталар ишлаб чиқариш имкониятига эга эмаслигини айта оламан", деди Исроил бош вазири.
У шунингдек, Эронда ер усти операциясини истисно қилмади: "Инқилобларни ҳаводан амалга ошириш мумкин эмас. Биз ҳаводан кўп иш қиламиз, лекин ер усти компоненти ҳам бўлиши керак - мен барча вариантларни ошкор қилмайман."
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.