Адлия вазирлиги Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й).
🔰 Мазкур ҳужжат билан йўловчи божхона декларациясининг электрон шакли божхона органларининг ахборот тизимида мобил илова орқали автоматик равишда шаклланиши белгиланмоқда.
🗒 Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида аниқланган техник хато ва камчиликлар божхона ходими томонидан тузатилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
📝 Товар (буюм) 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ҳолларда Йўловчи божхона декларациясининг «товар номи» ва «буюм номи» устунларида буюм (товар) эгасининг паспорт (ID карта) рақами ҳам кўрсатилиши лозим.
☑️ Мобил қурилмалар товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлардан қатъий назар декларацияланиши белгиланмоқда (бундан Тизим оператори базасида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган мобил қурилмалар мустасно).
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.