Эрон Қўшма Штатлар билан музокараларда барча бойитилган уран захираларидан воз кечишга рози бўлди.
Бу ҳақда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаиди CBS News телеканалига берган интервьюсида маъулм қилди.
Унинг аниқлик киритишича, бу Вашингтоннинг Теҳронга ядровий битим тузиш бўйича асосий талабларидан бири.
"Ҳозирги захираларга келсак, менимча, энди улар минимал даражада - нейтрал, табиий даражага қайта ишланиши ҳақида келишувга эришилди. Яъни, улар ёқилғига айлантирилади ва бу ёқилғи қайтариб бўлмайдиган бўлади", деди ал-Бусаиди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Эрон МАГАТЭ инспекторларига ўзининг ядровий иншоотларига кириш ҳуқуқини беришга рози бўлган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасида келишувга эришиш мумкин, аммо "баъзи тафсилотларни аниқлаштириш учун бироз кўпроқ вақт керак". The Wall Street Journal хабарига кўра, музокаралар давомида АҚШ Эрондан Фордов, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий иншоотларини демонтаж қилишни, шунингдек, барча бойитилган уранни экспорт қилишни талаб қилган. Эрон ҳукумати ахборот кенгаши раҳбари Элиас Ҳазрати Эрон "ҳеч нарса экспорт қилмаслигини" ва "мамлакат эҳтиёжларига мувофиқ" уранни бойитишда давом этишини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Волож Исроил фуқаролигига эга. У 2022 йилда Россияни тарк этган ва кейинроқ Россиядаги бизнесини ҳам сотди. 2023 йилда у Россияга қарши баёнотлар билан чиқди.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.